Махсус имкониятлар
Кўриниши

Оддий кўринишда

Оқ-қора кўринишда

Қорайтирилган кўринишда

Шрифт катталиги

100%

Нима учун Мобил қурилмаларнинг IMEI - кодларини рўйхатга олиш керак?

03 июня, 2022

Бугунги кунда Мобил қурилмаларнинг IMEI - кодларини рўйхатга олиш соҳаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланган бўлиб, ҳаттоки мобил қурилмаси билан муаммоси бўлмаган фуқаролар ҳам бу жараёнга аралашиб, ҳар хил изоҳларни ёзиш билан овора. Кўпчилик IMEI - кодларини рўйхатга олиш фақатгина мобил қурилмаларни ўғирлаш ҳолатларини камайтиришни баҳона қилиб, аҳолидан пул йиғиш учун жорий этилган процедура деб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб, каналларида обуначилар сонини ошириш илинжида. Аслида мазкур процедура дунёнинг кўпгина давлатларида кенг тарқалган бўлиб, қуйида кўрсатилган кўпқиррали хавфсизлик элементлаларини ўзида қамраган зарурий техник чора ҳисобланади:

 

  1.  Истеъмолчиларга сифатли мобил қурилмалардан фойдаланиш имкониятини яратиш;
     
  2. ички бозорни контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилиши ва сотилишидан ҳимоя қилиш;
     
  3. телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
     
  4. Фуқароларнинг мобил қурилмаларини ўғирлаш ҳолатларида, топилишини осонлаштириш;
     
  5. Жиноий ишлар содир этилганида, уларнинг тезда очилишини таъминлаш.

 

   Биз сизга айтиб бермоқчи бўлган ҳодисани рус тилида https://4pda.to/forum/index.php?showtopic=226907&st=60 келтирилган ҳаволада ўқишингиз мумкин. Биз сизга қулай бўлиши учун ўзбек тилига таржима қилиб, сизга тақдим этмоқдамиз: Салом. Маълумот учун: Яқинда AliExpress да Huawei honor 3C ақлли телефонини сотиб олган эдим.  (сайтда айтилишича  8 ядроли, 1920x1080, 2 / 16 GB, эди). anTUTU текшириб кўрсам, ҳаммаси сайтда кўрсатилгандек экан, АММО, IOCEAN X7 hd параметрларида кўрсатилганидан секинроқ ишлай бошлади. Мен уни хотинимга бериб юбордим (ядро ва параметрлар у учун муҳим эмас).

 

        Бир ҳафта олдин смартфон ўзи нималарнидир юклаб олишни бошлади. Қандайдир иловаларни юклаб олишни сўрай бошлади. ES Explorer юклаб, тизимдан ташқари барча иловаларни ўчириб ташладим. Бир кун ҳам ўтмай яна ўша ҳолат юзага келди. Мен прошивка қидиришни бошладим. Қадоқ қутисида аниқловчи ҳарф ва рақамлар йўқ бўлиб, фақат honor деган ёзув бор холос. Мен IMEI ни текшириб, ҳайратда қолдим, аслида бу honor эмас, балки аллақандай G'BEST G-71 бўлиб чиқди. G'Best ўзи қайси бренд? Кимдир менга айта оладими?))

 

     Юқорида келтирилган ҳавола рус тилидаги  форум бўлиб, шу ва шунга ўхшаш шикоятлар кўпгина ва мазкур форум интернет тармоғида ягона эмас. Эътибор берган бўлсангиз, бу биз нима учун Мобил қурилмаларнинг IMEI - кодларини рўйхатга олиш кераклиги тўғрисидаги 2 пунктга тўғри келиб, ички бозорни контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилиши ва сотилишидан ҳимоя қилиш вазифасига жавоб беради. Кун.уз тармоғида ва бир қатор telegram каналларида “шов-шувга” сабаб бўлган россиялик дастурчи Евгений Амирасланов ўз блогида Ўзбекистонга 30 кундан кўпроқ муддатга келган сайёҳлар мобил телефонини UzIMEI тизими рўйхатдан ўтказишда қандай қийинчиликларга дуч келишини ўз тажрибаси мисолида ҳикоя қилиб берган мақоласига келсак,  Мобил қурилмаларнинг IMEI - кодларини рўйхатга олиш республикамизнинг барча ҳудудларида мавжуд бўлиб, Тизим оператори томонидан қўшимча рўйхатга олиш пунктларини ташкил этиш борасида “Ўзбекистон почтаси” АЖ, мобил алоқа операторлари ва юридик шахслар билан ҳамкорликда изчил ҳаракатларни олиб борилмоқда.
 

Маълумот тариқасида айтиш мумкинки, бугунги кунга келиб Республика миқёсида жами 134 та рўйхатга олиш пунктлари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Фуқароларга рўйхатга олиш пунктларининг манзиллари тўғрисидаги маълумотларни 24/7 режимида www.uzimei.uz сайти орқали ёки 1170 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш орқали билиб олиш имконияти яратилган.

Мавжуд барча рўйхатга олиш пунктларида хорижий фуқароларнинг аризаларига асосан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш имконияти мавжуд.

Жорий йилнинг 1 июнига қадар, рўйхатга олиш пунктларига чет эл фуқароларига тегишли мобил қурилмаларининг жами 94 764 та IMEI -кодлари рўйхатга олинди.

 

Бундан ташқари IT Park мурожаатига кўра у ерда ишлаётган 120 нафар хорижий IT мутахассисларга тегишли мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари жойига чиққан ҳолда рўйхатга олинди.

Шу билан бирга, Республикамизга кириб келувчи чет эл фуқароларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, мобил қурилмаларини рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш даврини дастлабки тармоқ ҳодисаси вақтидан бошлаб амалдаги 30 кун муддат 60 кунгача узайтирилиши режалаштирилган. Ўз ўрнида амалдаги 30 кун Республикага биринчи марта ташрифни ўзида тугаб қолган бўлса, таклиф этилаётган 60 кун давомида Республикага бир неча маротаба ташрифлар мобайнида мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш имконини беради.

Тизим оператори томонидан чет эл фуқароларига on-line равишда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш имкониятини яратиш бўйича техник ишлар олиб борилмоқда ва яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилган.

Айтиш жоизки, бугунги кунда IMEI тизимини янада ривожлантириш, рўйхатга олиш тизимига янги замонавий усулларни киритиш давом этмоқда. Яқин орада идентификация кодларини рўйхатга олишда биометрик усулни жорий этиш, шунингдек, мамлакатимизга кириб келиш жойларида ҳам UZIMEI шохобчалари фаолиятини йўлга қўйилиши кўзда тутилган.